Бухорода йўл инфратузилмаси ва пиёдалар хавфсизлиги ишлари ўрганилди
2025-08-15 17:35:00 / Янгиликлар

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти Бухоро вилоятида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар жараёнини ўрганди.
Хусусан, Ромитан туманида пиёдалар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида янги тротуарлар қурилаётгани, замонавий ёритиш тизимлари ўрнатилаётгани, мактабгача таълим ташкилотлари атрофида болалар ҳаракати учун махсус белгилар ва йўл чизиқлари чизиш ишлари билан яқиндан танишди.
Қоракўл туманидаги марказий деҳқон бозор қаршисида пиёдаларга қулай шарт шароит яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қурилаётган ер ости йўлининг қурилиш лойиҳаси ҳам ўрганилди.
Бу каби амалий ишлар республикамизнинг барча ҳудудларида амалга оширилиб, нафақат транспорт воситаларининг оқимини самарали ташкил этиш, балки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга ҳам хизмат қилади.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати









