Бухоро шаҳридаги криминоген вазияти оғир ҳисобланган Садриддин Айний маҳалласида ўрганишлар олиб борилди
2025-08-15 12:05:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида криминоген вазияти оғир дея баҳоланган Бухоро шаҳридаги Садриддин Айний маҳалласида жиноятчиликни кескин камайтириш ва тартибни мустаҳкамлаш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ҳамда Бухоро шаҳар ИИО Фуқароларни маҳаллий бошқариш бўлими раҳбарияти ушбу маҳаллага бириктирилди.
Улар томонидан «Хавфсиз ҳовли — хавфсиз хонадон» тамойили асосида ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар масъуллари, маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда фаол фуқаролар билан ҳамкорликда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича манзилли ишлар ташкил этилмоқда.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ушбу маҳаллада бўлиб, ҳудудда жиноятчиликни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ва натижадорлигини ўрганди. Маҳалладаги ижтимоий-ҳуқуқий ҳолат, профилактика ишларининг ҳолати, фуқароларнинг фаоллиги ва давлат идоралари билан ҳамкорлик даражаси, маҳаллада жойлашган Улгуржи бозорда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда уларнинг тан нархини сунъий равишда оширмаслик юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Бошқарма бошлиғи жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда янада қатъий ва тизимли ёндашув талаб этилишини таъкидлаб, масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклатди.
Бундай назорат тадбирлари босқичма-босқич тарзда бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









