ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти масъуллари бошчилигида Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борилди
2025-08-15 10:15:00 / Янгиликлар

Ўрганишларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сон фармойишига асосан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари фаолияти ни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этилганлиги юзасидан назорат текширувларини ўтказилди.
Якунда, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказилиб, келгусида бажариладиган ишлар белгилаб берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






