Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий қабули ташкил этилди
2024-03-24 11:35:00 / Янгиликлар
![Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий қабули ташкил этилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F2bddd44f-4e00-5c64-1029-50965fe7c2b0_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Жиззах вилояти ИИБда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Мулоқот жараёнида фуқароларнинг масалалари вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров томонидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида кўриб чиқилди.
Асосий эътибор муаммоларнинг жойида ҳал этилишига қаратилди. Шу нуқтаи назардан қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати