Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан Когон туманида сайёр қабул ташкил этилди
2025-08-14 09:35:00 / Янгиликлар

Қабул давомида фуқароларнинг 10 га яқин мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Қабулдан сўнг, Баҳовуддин Нақшбанд маҳалласи «еттилик» вакиллари томонидан жиноятчиликни олдини олиш, профилактика ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирлар доирасида Пробация назоратида бўлган фуқаролар билан ҳам алоҳида учрашув ташкил этилиб, уларнинг ижтимоий мослашуви, ишга жойлашиш ҳолати, оилавий шароити ва келгусида жиноятга қайта йўл қўймаслик бўйича мулоқотлар ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи «Миграция ҳафталиги» доирасида узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган ва хорижда юрган фуқароларнинг хонадонларида ўрганишлар ўтказиб, уларни иш билан таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар ўтказди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









