Наманган вилоятининг 3-сектор ҳудудида «Сайхунобод тажрибаси» оммалаштирилмоқда
2024-03-23 13:05:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев туман ҳокими ҳамда ИИБ бошлиғи билан биргаликда Косонсой туманининг «Намуна» маҳалласидаги аҳоли хонадонларида «Сайхунобод тажрибаси» асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида Бошқарма бошлиғи масъуллар билан биргаликда ўзини-ўзи банд қилган ва томорқа, уй хўжаликларидаги имкониятлардан фойдаланган ҳолда даромад топаётган хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг бу борадаги таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
Шунингдек, масъулларга аҳолини ўз хонадонидаги асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик ва бошқа йўналишлар орқали олаётган даромадлари фақатгина шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаш билан чекланиб қолмай, балки уларга кўмаклашиб, кўпроқ даромад олиш учун шароит яратиб бериш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






