XII Бутунжаҳон ўйинларида ИИВ жамоаси муносиб натижалар қайд этмоқда
2025-08-12 12:15:00 / Янгиликлар

“Ченду–2025” Бутунжаҳон ўйинларида беллашувлар тобора қизғин тус олмоқда. Дунёнинг 114 та давлатидан 4 000 нафардан зиёд спортчи жаҳон биринчилиги шон-шарафи учун кураш олиб бормоқда.
Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилаётганлар орасида ИИВ жамоаси аъзолари ҳам бор.
Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида ўтаётган мазкур нуфузли мусобақада ИИВ «Динамо» жамоат тартибини сақлаш жисмоний ўқув-спорт бўлими техник масъули ижрочиси, кичик сержант Даря Латишева спортнинг Таолу йўналишида жуда юқори маҳоратини намойиш этди.
Финал баҳсида малайзиялик рақибига озгина фарқ билан имкониятни бой берган спортчимиз кумуш медал соҳиби бўлди.
Даря Латишеванинг бу ютуғи нафақат ИИВ жамоаси, балки бутун Ўзбекистон спорт жамоатчилиги учун ифтихорли воқеа бўлди.
Биз унга келгусида ҳам янги-янги зафарлар тилаймиз.



