Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти навбатдаги сайёр қабулини ўтказди
2025-08-11 09:00:00 / Янгиликлар

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 10 август куни Тошкент вилояти ИИББ биносида бош бошқарма бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаковнинг фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув аҳолининг ички ишлар органларига оид масалалари, жумладан, тергов-суриштирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги ижтимоий профилактика йўналишларидаги мурожаатларини тинглаш ва уларни ҳал этишга қаратилди.
Тадбир Тошкент вилояти ИИББ маъмурий биносида очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бу каби учрашувлар фуқароларнинг мурожаатларига бевосита ечим топиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилишга хизмат қилади.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









