Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди
2025-08-11 09:00:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида, мунтазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида бугун 10 август куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида аҳоли вакилларидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Айрим мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу каби қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






