Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот қилди
2025-08-11 09:00:00 / Янгиликлар

Шахсий қабулда 40 нафарга яқин фуқаронинг муаммолари тингланди.
Хусусан, иш жойини ўзгартириш, ишга қайта тиклаш, мол-мулк можароси, пул олди-берди, ижтимоий ҳимоя, товламачилик ва фирибгарлик, тергов-суриштирувга оид масалаларига масъуллар иштирокида ечим изланди.
Бир неча ёшлар ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдиришди.
Шахсий қабулда асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал қилинишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилганлари иш юритувга олинди.
Уларнинг ижроси юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланган ҳолда жиноят қидирув, соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати







