ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган 7533-ҳарбий қисмда ўрганишлар олиб борилди
2025-08-10 11:10:00 / Янгиликлар

Даставвал, ташриф аввалида қўшин қўмондони шахсий таркибнинг эрталабки тарқатувида иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга – хизмат бурчларини виждонан бажаришлари, ўз зиммаларига юклатилган масъулиятли ва шарафли вазифаларни ҳеч қачон эсдан чиқармасликлари, ҳарбий интизом ва қонунчиликка қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар билан учрашиб, мулоқот чоғида уларнинг аҳволи, фикр мулоҳазаларига эътибор қаратиб ўтди.
Ташриф давомида, ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар, ижтимоий ва моддий-техник таъминот, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги ҳамда кундалик фаолияти билан яқиндан танишди.
Амалий ташриф якунида, Қоровул қўшинлари томонидан ҳарбий қисмнинг умумий фаолияти таҳлил қилиниб, мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан ҳарбий қисм раҳбариятига аниқ топшириқ ҳамда вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи




