«Миграцион профилактика» тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди
2025-08-10 10:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 9 август куни ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳузурида «Миграцион профилактика» тадбирлари давомида ва маъмурий амалиёт йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 15 июль кунидан 15 август кунига қадар республика бўйича «Миграцион профилактика» тадбирлари эълон қилинди.
Жорий йилнинг 7 ойида узоқ муддатдан хориждан қайтган жами 698 920 нафар фуқароларнинг 305 911 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 15 965 нафарига ижтимоий профилактика доирасида хулосалар берилди, 11 381 нафари махсус дафтарга киритилди, 25 021 нафари тадбиркорликка жалб қилинди, 135 883 нафарининг бандлиги таъминланди, 9 158 нафарига моддий ва 50 052 нафарига тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Профилактика инспекторлари томонидан 126 741 нафар фуқаролар бўйича маҳаллий сўровномалар ўтказилиб, сўровнома натижаларига кўра 71 428 нафар (56,3%) фуқаролар ноқонуний мақомда эканлиги аниқланган ва ўрганиш учун Миграция агентлигига юборилган.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати




