ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-сонли ҳарбий қисмда “Ўз касбининг устаси” кўрик танловининг қўшин миқёсидаги саралаш босқичи бўлиб ўтди
2025-08-09 11:40:00 / Янгиликлар

Мазкур мусобақа Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси учун кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш” тўғрисида 2020-йил 1-декабрдаги ПҚ 4905-сон қарори ижросини таъминлаш,
Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари орасида ўз касбига нисбатан ишонч ҳиссини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат руҳини таъминлаш, ҳарбий-касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилиб, унда иштирокчилар “Энг илғор сержант, гуруҳ, взвод, батальон командир” лари каби номинациялари бўйича баҳсларга киришди.
Уч кун давомида 7533-сон ҳарбий қисм негизида ташкил этилган танловда, иштирокчилар Умумҳарбий низомлар, маънавий-маърифий мавзулар бўйича тест синовлари, амалий ўқ отиш машғулотлари, тактик ва жисмоний тайёргарлик меъёрларидан синовлар топширишди.
Таъкидлаш жоиз, эндиликда ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар кўрик-танловнинг Қуролли кучлар миқёсидаги Республика финал босқичида ИИВ Қоровул қўшинлари шарафини ҳимоя қилишади.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ахборот гуруҳи






