ИИВ Малака ошириш институтида хизмат интизоми ва қонунийлик масалалари муҳокама қилинди
2025-08-08 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилари билан вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан “Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш — асосий вазифамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, уларни Ватанга, касбга садоқат руҳида тарбиялаш, ўқитиш, малакасини ошириш, касбий ҳамда жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида бир қатор тегишли ишлар амалга оширилаётганлиги эътироф этилди.
Хизмат интизоми, ички ишлар органлари ходимларининг қонунийликка амал қилиши, хизматда ва кундалик ҳаётда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек, тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда кўрилажак чоралар ҳақида маълумот берилди.
Нопок ходимлар хизмат бурчига ва қасамёдига хоинлик қилиб, ваколатига кирмайдиган ишларга қўл ураётгани оз бўлса-да, ҳамон учраб тургани таъкидланди.
Шундан сўнг “Нафснинг сўнгги манзили” фильми намойиш этилди.
Тингловчилар томонидан қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти



