Кураш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
2025-08-07 17:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 30 июль – 5 август кунлари Жанубий Корея давлатининг Чонгжу шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 19 та давлатдан 365 нафар яқин спортчилар 8 та вазн тоифасида ўзаро беллашди.
Мазкур чемпионатда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси таркибида 8 нафар иштирокчи қатнашди. Қувонарли жиҳати уч нафар ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб борувчи спортчи ходимлар ҳам улар орасида ютимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда. Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида тўртта та олтин ва иккита бронза медалига сазовор бўлган ҳолда фахрли 1-ўринни эгаллади.
Миллий терма жамоа таркибида қатнашган Жиззах вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Санжар Саидкулов 60 кг вазн тоифасида 1-ўринни, Навоий вилояти ИИБ ходими, сержант Мухаммад Жумаев 73 кг вазн тоифасида 1-ўринни, Қашқадарё вилояти ИИБ ходими, сержант Ботир Холиёров 100 кг вазн тоифасида 2-ўринни эгаллади.
Чемпионат якунига кўра, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин Вьетнам, учинчи ўрин эса Ҳиндистон терма жамоасига насиб этди.





