Наманганда ҳуқуқ-тартибот масканлари ходимлари учун ўқув семинар машғулоти ташкил этилди
2025-08-07 12:20:00 / Янгиликлар

Наманган вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга ошириш мақсадида 20 та ҳуқуқ тартибот масканлари ташкил этилиб, бугунги кунда тўлиқ фаолият олиб бормоқда.
2025 йил 5 август куни Наманган вилояти ИИБнинг мажлислар залида Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ҳуқуқ тартибот масканлари таркибига кирувчи профилактика бош инспекторлари, ҲТМ таркибига кирувчи маҳалла профилактика инспекторлари, профилактика кичик инспекторлари, патруль-пост хизмати ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати кичик инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар, жиноят қидирув ҳамда пробация хизмати ходимлари учун кенгайтирилган ўқув семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда қатнашчиларга ҳуқуқ-тартибот масканларида тизимли тадбирларни амалга ошириш бўйича буйруқ талаблари асосида белгиланган тартибда хизматни ташкил этиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўқув семинари якунида ҳуқуқ тартибот маскани таркибидаги ходимларни хизмат фаолиятида дуч келаётган муаммолар юзасидан саволларга жавоблар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









