Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан туманларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида кенг қамровли ўрганиш ва таҳлил ишлари ўтказилди
2025-08-07 00:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов дастлаб, тумандаги “қизил” тоифадаги Янги ҳаёт” маҳалласида бўлиб, еттиликнинг криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширган ишларини танқидий-таҳлил этди.
Маҳаллада содир этилган жиноятларни юзага келтирган омилларни бирма бир таҳлил этиб, бунга шарт-шароит яратган ҳолатларни бартараф этиш, хавфсиз муҳит ва осойишта ҳаётга замин яратиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этди.
Фуқаролар гавжум тўпланадиган жойлар, кўчаларга видеокамералар ўрнатиш ишларини жадаллаштириш масъулларга тушунтирилди.
Жараёнда профилактик тадбирларни кучайтириш, “намунали кўча”, “намунали йўлак”лар ташкил этиш ишларини ҳам таҳлил этилиб, бу борада туман ИИБ раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юкланди.
Маҳалла раиси ташаббуси билан ташландиқ ярим гектар ерда барпо этилган павлония боғи ва унинг ёнида жойлашган иссиқхона билан танишиб, иккита оила ишли этилган ҳолатни ижобий баҳолаб, бу борадаги ишларни кучайтириш бўйича еттиликка тавсиялар берди.
Ўрганишларни кейинги манзили Ғузор туман ИИБ маъмурий биносида ободончилик ишларини кўздан кечирди. Бошқарма бошлиғи ходимлар иш унумдорлигини ошириш учун бинода қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Ходимларга қулайлик яратиш мақсадида тегишли тавсия ва таклифларни берди.
Ўрганишлар якунида туманда криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш, қонунбузарликларга барҳам бериш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бошқарма бошлиғи туман ИИБ ходимларининг ўтган даврда жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш фаолиятини атрофлича муҳокама этиб, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги, мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш учун маҳаллада видеокамералар ўрнатиш, хонадонларда қўриқлаш пульти тугмаси ўрнатиш, ҳамда рақамли технологиялар имкониятларида кенг фойдаланиш бўйича масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
Туманда амалга оширилган тезкор ва профилактик тадбир натижаларини муҳокама этиб, йўл қўйилган камчиликлар таҳлиллари натижаси бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғининг ўрганишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






