ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментида видеоселектор йиғилиши ўтказилди
2025-08-04 20:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳузурида Ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш ва улар ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирларни самарадорлигини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўнгги 8 йилда ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларнинг замонавий билим олиши учун барча имкониятларни яратиш, уларни ватанпарварлик ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари Давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Янги Ўзбекистон даврида Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.
Жорий йилнинг 3 апрель кунидаги «Ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш ва улар ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирларни самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 182-сон буйруғи билан ички ишлар органларига бириктирилган 25 минг (17 689) ёшлар билан ишларни мутасадди бўлган барча идора ва ташкилотларнинг бошини бирлаштириб, ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш (координация) чора-тадбирлари олиб борилмоқда.
Унга кўра, ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши, касбга ва хорижий тилларга ўргатиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик қилиши учун ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳар томонлама кўмаклашиш асосий мезон этиб белгиланди.
Йиғилиш якунида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан муҳокама этилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати




