Наманган вилоятида Тергов департаменти раҳбариятининг шахсий қабули ўтказилди
2025-08-04 10:15:00 / Янгиликлар

2 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан фуқароларнинг ички ишлар органларидаги тергов ва суриштирув фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Наманган вилояти ИИБ биносида шахсий қабул ўтказилди.
Қабулда жисмоний ва юридик шахслардан 22 та мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар эса зудлик билан тегишлилиги бўйича йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





