Жиззах вилоятининг қизил тоифадаги маҳаллаларида криминоген вазиятни ўнглаш борасидаги ишлар ўрганилди
2025-08-01 18:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Жиззах вилоятининг қизил тоифадаги маҳаллаларида криминоген вазиятни яхшилаш ва жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишлар билан танишмоқда. Хусусан, Шароф Рашидов туманидаги “Тоқчилик” маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилигининг ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлари ўрганилди. Мулоқотда маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган вазифалар ижросига эътибор қаратилди.
Вазир ўринбосари Жиззах шаҳрининг “Маданият“ ва “Улуғбек“ маҳаллаларида осойишталикни таъминлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасидаги ишларни ҳам кўздан кечирди. Мазкур жараёнда содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаблари еттилик ва масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.
Бундан ташқари ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш юзасидан кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари, амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Шунингдек, маҳаллаларда давлат хизматчилари учун яратилган шароитлар, профилактика инспекторлари юритувидаги иш ҳужжатлари ва махсус воситалар билан таъминланганлиги ўрганилиб, зарур кўрсатмалар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Aхборот гуруҳи






