ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун навбатдаги ўқув-услубий йиғин ташкиллаштирилди
2025-07-31 19:45:00 / Янгиликлар

Мазкур йиғин, Қоровул қўшинлари қўмондонининг 2025 йил 17 июль кунидаги тегишли буйруғига кўра,7531-ҳарбий қисм негизида, қўшиндаги Ҳарбий қисм командирларининг техника ва қурол-аслаҳа бўйича ўринбосарлари ҳамда автомобиль хизмати бошлиқлари учун ташкил этилди. Йиғин давомида, ҳарбий хизматчиларга амалий дарс машғулотлари, шунингдек, Қуролли Кучлар Академиясида Автомобиль ва зирҳли техникаларни ўқув тренажёрда бошқариш бўйича машғулотлар ўтилди, Мудофаа Саноати агентлигига қарашли «MS REM TEX» МЧЖ да эса таъмирлаш ишлари билан танишишди.
Уч кунлик ўқув-услубий йиғин якунида, ҳарбий хизматчиларнинг техник таъминот ва автомобиль хизматларида амалга оширилган ишлари, йўл қўйилган нуқсон ва камчиликлари юзасидан таҳлил ўтказилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи




