Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказилди
2025-07-31 09:45:00 / Янгиликлар

Жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ариза ва шикоятларни мулоқот орқали ҳар томонлама ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида белгиланган жадвал асосида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда ўринбосарлари томонидан оммавий ҳамда сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Бугун Фарғона шаҳридаги Мономарказда ўтказилган оммавий қабул давомида 18 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлар қабул қилинди.
18 та масалаларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 11 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олинди. Соҳа масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





