Ички ишлар вазирининг ишчи гуруҳ таркибида бўлган вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Жиззах вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
2024-03-15 10:10:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятининг ҳудудларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ёшлар билан ижтимоий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишчи гуруҳ таркибида бўлган Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙда жойлашган узунлиги 305 метр, баландлиги эса 150 метрни ташкил этувчи “Зомин осма дор йўли” кўпригида ҳамда Суффа 2400 ҳудудида жойлашган “Janping” кўнгилочар комплексида хизмат олиб бораётган хавфсиз туризмни таъминлаш бўлими ходимлар ва соҳа вакиллари билан учрашди.
Ўрганишлар давомида, ходимлар ва соҳа вакиллари учун яратилган хизмат шароитлари билан танишиб, ҳудуд тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда ҳамкорликда ишни ташкил этиш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, мазкур масканга ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, мазкур масканда хизмат олиб бораётган соҳавий хизмат ходимларига шахсий таркиби ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, ўтказилаётган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, хизматга фидоийлик ва садоқат билан ёндашиш, ижрочилик, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилинишини таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар бердилар.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи