Жазони ижро этиш муассасаларининг навбатчилик қисмида фаолият юритадиган ходимлари ўқитилмоқда
2024-03-15 09:45:00 / Янгиликлар

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти вазирлик Академияси жазони ижро этиш фаолияти кафедраси билан ҳамкорликда республика жазони ижро этиш муассасалари навбатчилик қисми навбатчиларига ЖИЭД базасида махсус курс сифатида семинар-тренинг машғулотлари ўтказиш режалаштирилган эди.
Мазкур тадбирнинг биринчи кунида кафедра доценти, подполковник Қ. Қодиров иштирок этиб, “Ўзбекистонда жазони ижро этиш фаолияти тарихи”, “Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзусидаги маъруза машғулотларини ўтказди. Дарс замонавий интерфаол усул ва шакллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилганлиги сабабли, иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Машғулотлар давом этмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати


