Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти навбатдаги шахсий қабулини ўтказди
2025-07-28 11:35:00 / Янгиликлар

Қабулда 30 га яқин фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларига ечим изланди.
Хусусан, ер муносабатлари, мулкни қайтариб олиш, ишга жойлашиш, ҳуқуқий ёрдам, қонунбузарга чора кўриш, қарзини ва фирибгар томонидан етказилган зарарни ундириш юзасидан кўмак сўралди.
Вилоят ИИБ бошлиғи фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир муаммога ечим топиш мақсадида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, тергов каби соҳавий хизматлари масъулларига топшириқлар берди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати








