Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди
2025-07-28 11:15:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Санжар Джабаров томонидан вилоят аҳолиси учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Шахсий қабул давомида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳар бир масаласи алоҳида ўрганилиб, айрим муаммолар жойида ҳал этилди, бошқалари эса назоратга олиниб, тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ҳуқуқий асосда ечим топиш чоралари белгиланди.
Қабул давомида фуқароларга қонуний маслаҳатлар берилиб, мурожаатларнинг ҳар бирига эътибор билан ёндашилди.
Андижон вилояти ИИБ томонидан бундан кейин ҳам аҳоли билан очиқ мулоқот ва шахсий қабуллар мунтазам равишда ташкил этиб борилиши режалаштирилган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









