ИИВ Академияси 2-ўқув курси курсантлари билан иш ўрганиш амалиёти якунлари бўйича таҳлилий муҳокама йиғилиш ўтказилди
2025-07-27 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилоятига амалиёт ўташ учун келган ИИВ Академияси 2-ўқув курси курсантлари билан иш ўрганиш амалиёти якуни бўйича таҳлилий муҳокама бўлиб ўтди.
Муҳокамада вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматларнинг масъул ходимлари, ИИВ Академияси профессор ўқитувчилари ҳамда курсантлар иштирок этиб, курсантларининг иш ўрганиш амалиёти даврида, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилганликлари, Академияда олган назарий билимларини амалий жиҳатдан қўллай олганликлари, шунингдек жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашдаги иштироклари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг бошқарма соҳавий хизматларининг малакали ходимларидан иборат — якуний назорат синовини қабул қилиш комиссияси томонидан ҳар бир курсант билан уларга бириктирилган мураббийлари иштирокда синовлар қабул қилинди.
Йиғилиш сўнгида ҳар бир курсантнинг фаолиятига холисона баҳо берилиб, хизмат тавсифномалари ИИВ Академиясига юбориш чоралари кўрилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









