ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида юқори раҳбарият ва ёш офицерлар билан учрашув бўлиб ўтди
2025-07-27 09:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда қўшин қўмондони полковник Хасан Батиров Қуролли Кучлар академияси ИИВ ҳарбий тузилмасига офицерларни тайёрлаш кафедрасини тамомлаган 49 нафар ёш офицер лейтенантлар билан суҳбатлашди.
Учрашув давомида юқори раҳбарият томонидан ёш офицерларга ҳарбий, касбий, ахлоқий-руҳий,жанговар ва жисмоний тайёргарлигини, ҳуқуқий ва билим савиясини доимий тарзда ошириб боришлари лозимлиги, шунингдек, ҳалоллик, юксак ватанпарварлик ҳамда касбга содиқ ҳолда хизмат қилиб зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришлари, буни натижаси ўлароқ ўз хизмат фаолиятида яхши натижаларга эришишида мустаҳкам асос бўлишини таъкидлаб ўтилди.
Эндиликда ушбу ёш офицерлар Қоровул қўшинлари қўмондонининг тегишли буйруғига кўра, ҳудудлардаги қўшинга қарашли ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ўз хизмат фаолиятларини бошлайди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи



