Навоийда Рамазон ойи давомида фуқароларнинг масжидларга хавфсиз қатнаши учун амалий ишлар олиб борилмоқда
2024-03-12 10:35:00 / Янгиликлар

Инсон қадр-қиммати олий даражага кўтарилган она заминимизда унинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам олий қадрият саналади. Муборак Рамазон ойида фуқароларнинг жоме масжидларига хавфсиз қатнашини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари ҳам туну кун ҳаракатда.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ва ДХХ раҳбарлари Кармана туман масжидларида фуқаролар учун яратилган шароитларни ўрганди. Шунингдек, масжиднинг ёнғин ва электр хавфсизлиги ҳолатлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар шу жойнинг ўзида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



