Ёшлар - келажак бунёдкори. Мақсади улкан сафдор
2025-07-26 08:25:00 / Янгиликлар

Зокиржон акаси — Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими, катта сержант Фаррух Абсаттаровга ҳавас қилиб, ўзи орзу қилганидек эгнига ички ишлар органлари формасини кийишга мушарраф бўлди. Ҳозирда у Бектемир тумани ИИОФМБ ЖТСБ ППХ отряди инспектори.
Эндигина хизматни бошлаганида унга отряднинг гуруҳ раҳбари, катта сержант Баҳром Бегматов мураббийлик қилди. Унинг ва ҳамкасбларининг ўгитларига амал қилиб кам бўлмади.
Хусусан, жорий йил бошидан буён 3 та - 2 та гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ ва 1 та ўғрилик жиноятини «иссиқ изида» фош этишда бевосита иштирок этди. Шунингдек, «Тиғ» профилактик тадбири доирасида 8 та ҳолатда совуқ қуролларни бемақсад олиб юрган фуқароларни аниқлаб, тегишли тарзда қонуний чора кўриш учун тегишли органларга топширди.
Сафдор З. Абсаттаровнинг келажакдаги орзулари ва мақсадлари катта. У ҳозирда ISFT (International School of Finance Technology and Science) институтининг педагогика ва психология йўналишида таҳсил олмоқда. Олий ўқув юртини тамомлаб, офицер сифатида фаолиятини давом эттириш.
Сарвар СОБИРОВ, ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
