Андижон шаҳрининг криминоген вазият оғир маҳаллаларида жорий йилнинг 6 ойида содир этилган жиноятлар танқидий муҳокама этилди
2025-07-25 19:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Андижон шаҳрида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Хусусан, Мустақиллик, Соғлом авлод, Ўзбегим ҳамда Ғайрат маҳаллаларида ўтган 6 ой мобайнида содир этилган жиноятлар Андижон вилояти прокурори Муродилло Абдуҳакимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Санжар Джабаровлар раислигида “маҳалла еттилиги” аъзолари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фаол жамоатчилик вакиллари иштирокида танқидий муҳокама ўтказилди.
Мулоқотлар давомида ҳар бир жиноят ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар ўрганилди.
Кўплаб олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни содир этилишига имкон яратиб, маҳаллаларда ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни талаб даражасида ташкил этмаган “маҳалла еттилиги” вакиллари ва бошқа масъулларнинг фаолияти кескин танқид остига олинди.
Шунингдек, маҳаллаларда профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёшлар ўртасида тарғибот ишларини фаоллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ҳар бир муҳокама якунлари бўйича жиноятчиликнинг камайишига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда унинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









