Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
2025-07-24 09:00:00 / Янгиликлар

Марказий банк Наманган вилояти Бош бошқармаси биносида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашувда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят суди раиси Алишер Усмонов, вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Шухрат Алиев иштирок этди.
Мулоқотда маҳаллий ва хорижий инвесторлар, шунингдек, тадбиркорлар ўзларини қийнаётган долзарб масалалар, жумладан, ички ишлар органлари билан боғлиқ таклифларини маълум қилишди.
Вилоят раҳбарлари томонидан 50 нафарга яқин тадбиркорнинг мурожаатлари тингланиб, улар томонидан билдирилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





