Судьялар «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида 46-сон манзил-колониясига ташриф буюрди
2025-07-24 09:00:00 / Янгиликлар

Биринчи минтақавий ҳудудга қарашли 46-сон манзил-колониясига Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди ҳамда туманлар судининг судьялари ташриф буюришди.
Ташрифдан асосий мақсад — колонияда махсус контингент учун яратилган яшаш ва меҳнат шароитларини ўрганиш, шунингдек, «Инсон қадри учун» тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишишдан иборат бўлди.
Судья ва мутасаддилар мавжуд имкониятларга ижобий баҳо бериб, муассасада олиб борилаётган самарали фаолият юзасидан илиқ фикрлар билдирдилар.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати



