Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедовнинг Жиззах вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда
2024-03-07 09:00:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Жумладан, Шароф Рашидов туманидаги “Туёқли” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, еттилик фаолиятини ўрганди.
Бу жараёнда маҳаллада қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларга эътибор қаратилди.
Шу маънода томорқалардаги иссиқхоналар кўздан кечирилди. Вазир ўринбосари “Жиззахлик” маҳалласи ҳудудидаги капитал таъмирдан чиқарилган 2- сонли ИИБ биносида ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Айтиш жоиз, замонавий мебель ва анжомлар билан таъминланган бўлимда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, тергов ва пробация хизматлари ходимлари учун қулай хизмат шароитлари яратилган.
Шу билан бирга ушбу бинодан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3- сектор штаби жой олган.
Шунингдек, вазир ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов Жиззах вилоятида қонунбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда секторларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ҳам ўрганмоқда.
Жумладан, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида жойлашган “Best groop betlis textile Boʼston” корхонаси фаолияти билан танишди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур саноат қуввати 350 та иш ўрнига эга бўлиб, ҳар йили 5 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар Россияга экспорт қилинмоқда.
Вазир ўринбосари корхона масъуллари билан мулоқот давомида “Best groop betlis textile Boʼston”га ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини билдирди.
Даврон Назармуҳаммедов Бўстон шаҳарчасининг “Наврўз” маҳалласида жойлашган “Олтин водий” маданият саройида ҳам бўлди.
Муассасада маҳалла фаоллари билан суҳбатлашар экан еттилик фаолиятини қонунбузарликларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан таҳлил қилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати