Сурхондарёда ички ишлар ходимлари учун жанговар тайёргарлик бўйича сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди
2025-07-22 11:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 июлдаги тегишли фармойишига асосан ИИВ масъул ходимлари иштирокида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Ангор туманлари ички ишлар бўлимлари ҳамда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби учун жисмоний ва жанговар тайёргарлик, махсус воситалар, электрошокер ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллаш бўйича кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар давомида иштирокчиларга махсус воситалар, электрошокер ва жанговар ўқотар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари, уларни олиб юриш ва сақлаш тартиби, хавфсизлик қоидалари ҳамда қуролни қўллаш шартлари ва унинг ҳуқуқий асослари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, портловчи ёки шубҳали воситалар аниқланган ҳолатларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган дастлабки ҳаракатлар бўйича амалий кўрсатмалар ҳам тақдим этилди.
Ушбу машғулотлар Сурхондарё вилояти ИИБнинг барча ҳудудларида тизимли равишда ташкил этилмоқда ҳамда шахсий таркибнинг малакасини ошириш ва амалий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









