ИИВ Жазони ижро этиш департаменти миллий кураш спорт тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасида ғолиб бўлди
2025-07-22 10:30:00 / Янгиликлар

ЖАР спорт соғломлаштириш марказида жорий йилнинг 17–19-июл кунлари вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти мезбонлигида спортнинг миллий кураш тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Департамент терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мутлақ ғолиб бўлди ҳамда Ички ишлар вазирининг дипломи ва кубоги билан тантанали тарзда тақдирланди.
ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати




