Асосий контентга ўтиш

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди

2024-03-05 15:15:00 / Янгиликлар

Тадбирда Бош бошқарма Ахборот хизматининг йиллик ҳисоботи тингланиб, Маънавий-маърифий ишлар ва фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ масалалар муҳокамага қўйилди.

Йиғилишни Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, истеъфодаги генерал майор Сайфулла Асадов очиб бериб, кенгаш ва унинг фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари подполковник Асилбек Раҳматов ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Элёр Мажидовларнинг 2023 йил давомида вилоят ИИО тизимида амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар натижадорлиги, шунингдек Кенгаш фаолиятини янада ривожлантириш ҳақидаги таклифлари эшитилди.

Кун тартибига биноан ИИББ ахборот хизмати бошлиғи капитан Бобур Тулягановнинг ахборот хизмати фаолияти ҳақида ҳисобот тингланди.

Хусусан, 2023 йилда ИИББ Ахборот хизмати томонидан республика ва маҳаллий ОАВ ва интернет тармоқларида тизим фаолиятига оид жами 6 956 та ахборот тарқатилган бўлиб, шулардан, маҳаллий ва марказий телеканалларда – 552 та, радиода – 503 та, босма нашрларда – 192 та ҳамда интернет тармоқларида – 5 716 та ахборот, шу билан бирга соҳага оид ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган 263 та видеоролик тайёрланиб эълон қилинган.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда айни пайтда келиб тушган мурожаатларнинг ечими, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ҳақида аниқ маълумотлар келтириб, бунда кенгаш фаолиятининг самарадорлиги ҳақида фикр билдирилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган ҳисобот учрашуви давомида Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан билдирилган саволларга атрофлича жавоб олиш билан бирга, фикр-мулоҳаза ва таклифлар муҳокама қилинди ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар келишиб олинди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

55

Охирги янгиланиш: 2024-03-05 15:12:12

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди