“Ўзбекистон юлдузлари” жамоаси МДҲ давлатлари ўртасидаги халқаро танловда фахрли иккинчи ўринни эгаллади
2025-07-19 22:00:00 / Янгиликлар

Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Ёш йўл ҳаракати инспекторлари” халқаро кўрик-танловида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган “Ўзбекистон юлдузлари” жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг масъул вакиллари жамоамизни юксак натижалар билан самимий муборакбод этиб, эсдалик совғалар билан тақдирладилар. Тадбир давомида жамоа аъзоларининг чуқур билими, фидойилиги, жамоавий бирдамлиги ва чаққонлиги, айниқса, фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш кўникмалари бўйича кўрсатган юқори натижалари юксак эътироф этилди.
Мазкур муваффақият ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан кўрсатилган тизимли тайёргарлик, методик ва амалий ёрдам натижасидир. Улар жамоа аъзоларининг тайёргарлик жараёнларини доимий қўллаб-қувватлаб, барча зарур шароитларни яратиб бердилар.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати









