ИИВ ЙҲХХ раҳбарияти Қашқадарё вилоятида йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди
2025-07-17 20:25:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатини янада қулай ва хавфсиз қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳаёт сифатини ошириш мақсадида йўл инфратузилмасини модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Д-154б “Хонобод қишлоғига кириш” автомобиль йўлининг 4-5 километр қисмида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий тротуарлар қурилмоқда. Бу эса пиёдалар учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконини яратади.
Шунингдек, Д-150 “А-378 автомобиль йўли – Қарши шаҳри” йўналишининг 49-50 км оралиқда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўлининг 51-км халқаро стандартларга мос равишда кўприк қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Мазкур иншоот нафақат маҳаллий, балки минтақавий транспорт алоқаларининг яхшиланишига хизмат қилади.
Яна бир муҳим лойиҳа А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнау” автомобиль йўлининг 65-км транспорт воситаларининг хавфсиз бурилиш имкониятларини ошириш мақсадида қайрилиб олиш жойи “ноксимон“ шаклга келтирилмоқда.
Ушбу ишлар фуқароларимиз учун янада қулай, хавфсиз ҳамда замонавий инфратузилмани шакллантириш, шунингдек, вилоятнинг транспорт-логистика салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати









