Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида 6 ойлик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2025-07-17 10:20:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳамда бошқарма бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамовлар иштирокида 2025 йилнинг 6 ойлик якунларига бағишланган таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Видеомулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда қайд этилганидек, вилоятда умумий жиноятлик салмоғи аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада камайган бўлса-да, айрим жиноят турлари ошиб кетишига йўл қўйилган.
Берилган ҳисобот ҳамда жиноятчилик таҳлилидан келиб чиқиб, баъзи жиноят турлари ошган шаҳар-туман мутасадди раҳбарларига профилактик ишларни янада кучайтириш бўйича аниқ кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
“Қизил” тоифадаги маҳаллалар билан ишлашда эътибор қаратилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгиланиб, зарур таклифларини билдирди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





