Фарғона вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ИИБ бошлиғи генерел-майор Азизбек Икрамов ҳисобот берди
2025-07-17 10:15:00 / Янгиликлар

16 июль куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят бошқармалари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибига кўра, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2025 йилнинг ўтган 6 ойида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерел-майор Азизбек Икрамовнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботдан келиб чиқиб, депутатларни қизиқтирган саволларга бошқарма бошлиғи томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






