«Хавфсиз ва соғлом юрт»: Тошкент вилоятида кучайтирилган тунги назорат тадбирлари бошланди
2025-07-16 10:45:00 / Янгиликлар

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти бўйлаб жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган кенг масштабдаги кучайтирилган назорат тадбирлари ташкил этилади.
Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган хизмат олди йўриқномасида вилоят ИИББ раҳбарияти иштирок этиб, тунги хизматга киришган ходимларга фаолиятда аҳамият қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, масъулият ва ҳушёрлик борасида кўрсатмалар етказилди.
Ходимлар саф юриши билан жойларга тарқатилиб, аҳоли тинчлигини таъминлаш учун тунги хизматга киришдилар.
Тунги назорат тадбирлари давомида фуқароларимизни хизматдаги ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларини бажаришга чақирамиз.
Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати









