Жиззах вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда янги ёндашувлар муҳокама қилинди
2025-07-16 09:34:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев бошчилигидаги вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси, ДХХ вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Зомин ва Янгиободлик ёшларни оталиққа олган туманлар масъуллари билан мулоқот ўтказишди.
Туман ҳокимлигида ўтган йиғилишларда ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлил қилинди. Мажлис давомида ёш авлод вакилларига ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам беришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилишга қаратилган вазифалар белгиланди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









