Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Намангандаги «қизил» тоифада бўлган маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб борди
2025-07-16 09:30:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 8 июль куни давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимотда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 14 июль куни ишчи гуруҳ томонидан Наманган шаҳрининг қизил тоифадаги «Обиҳаёт», «Шарқ тонги», «Чорсу» маҳаллалари, шунингдек, Давлатобод туманининг «Халқлар дўстлиги» маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар ва оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятчиликни жиловлаш, кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида профилактик-тарғибот тадбирларини кучайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида жойлашган «Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази» ва Наманган давлат техника университети биноларида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун ўтказилаётган кириш тест синовлари ўтказилаётган биноларда яратилган шароитлар ва хавфсизлик чоралари билан яқиндан танишилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати








