Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев Маъмурий қамоқхонада жазо ўтаётганлар билан учрашди
2024-03-03 10:10:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғининг ўрганишлари дастлаб ушбу масканда ходимлар ва жазо муддатини ўтаётганларга яратилган шароитлар билан танишишдан бошланди. Аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга зарурий топшириқлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг қабул бошланиб, унда маҳкумларнинг жазо муддатини ўташда белгиланган тартиб қоидаларга риоя этишлари, қилмишидан тўғри хулоса чиқариб келгусида жамият ва оиласига наф келтирадиган иш билан шуғулланишлари лозимлиги таъкидланди.
Қабул давомида маҳкумларнинг ишсизлик, моддий ёрдам, тиббий муолажа сингари масалалардаги мурожаатлари ҳам тингланди. Ушбу мурожаатларни мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда, қонуний тартибда ўрганиб чиқиб амалий ёрдам берилиши айтилди. Баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



