Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Фарғона шаҳрининг "Ёшлар маҳалласида" сайёр қабул ўтказилди
2025-07-15 09:00:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатларига ечим топиш, муаммоларини бартараф қилиш мақсадида ташкилланган қабул давомида, жами 14 нафар шахслардан 16 та мурожаатлар келиб тушди.
Уларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 тасига тушунтириш берилди.
Кўриб чиқиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 10 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Бир сўз билан айтганда, сайёр қабул аҳолининг узоғини яқин қилиш билан бирга, уларнинг миннатдорлигига сабаб бўлди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





