Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида Наманган вилояти ИИБнинг 6 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди
2025-07-15 10:00:00 / Янгиликлар

Муҳокама йиғилишида Бошқарма соҳавий хизмат ходимлари, Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ва туман ИИБ бошлиқлари, ўринбосарлари, тергов ҳамда ташкилий бўлинма бошлиқлари, ИИВнинг вилоят ҳудудидаги тузилмалари бошлиқлари ва шаҳар-туман ИИБнинг барча шахсий таркиби видеоконференция тизими орқали туман студияларидан иштирок этди.
Йиғилиш давомида Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган манзилли ишлар натижасида олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар 3,5 фоизга камайиб, 378 та маҳаллаларда жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.
Шунингдек, вилоят ҳудудида 6 ой мобайнида жами 277 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 64 тага камайган.
Маъруза якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиевлар томонидан берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фаолият давомида қонунларга қатъий ҳамда оғишмай амал қилишлари, тамагирлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмай, янгича дунёқараш билан халқ хизматида бўлишлари, фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида қонуний тартибда кўриб чиқишларини талаб этилди.
Йиғилиш сўнггида берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати





