Наманган вилояти ИИБда бошқарма ва қуйи тизимларда хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун шахсий қабул бўлиб ўтди
2025-07-15 09:00:00 / Янгиликлар

Бошқарма раҳбарияти томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифлари доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Жумладан, Бошқарма бошлиғи томонидан шаҳар-туманларда хизмат олиб бораётган 10 нафар ходимлар қабул қилинди.
Қабул давомида улардан ижтимоий ҳимоя, лавозимларини ўзгартириш ва бошқа шахсий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 4 таси эса муддат талаб қилинганлиги сабабли алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



