Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев ҳамда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари ЮНФПА Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили билан учрашдилар
2024-03-02 11:05:00 / Янгиликлар

2024 йил 1 март куни бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий профилактикани кучайтириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишда, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, инспектор-психологларни, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ходимларини халқаро экспертлар томонидан ўқитиш бўйича батафсил суҳбат олиб борилди.
Шу билан бирга, 2023 йилнинг 11 апрель куни тасдиқланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни борасида фикр алмашилди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ва ЮНФПАнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик қилиш учун иш режасини ишлаб чиқиши келишиб олинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



