Фарғона вилоят ИИБда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича видеоселектор йиғилиши ташкил қилинди
2025-07-14 15:10:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоят ИИБда Президентимизнинг куни кеча ўтказган йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ташкил қилинди.
Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан олиб борилган йиғилишда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритилди.
Тергов сифатини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, соҳа ходимлари орасида тамагирлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





